Меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш олдимизга қўйган мақсадимиздир

Меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш олдимизга қўйган мақсадимиздир

@Sirdaryo
Фото: "Покиза инсонлар гуруҳи" / Facebook

Муборак қутлуғ кунларда хайрия тадбирлари ўтказиш, эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш бўйича кенг қамровли фаолият кўрсатиш барчамизнинг олдимизга қўйган мақсадимиздир. Зеро, бағрикенглик, бирдамлик, тинчлик-осойишталикка олиб борувчи йўлдир. Таъкидлаш жойизки, бугунги кунда барча вилоятлардан “Сардоба” сув омборида содир бўлган фавқулодда вазиятдан жабр кўрган Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларига инсонпарварлик ёрдамлари юборилмоқда.  

Фото: "Покиза инсонлар гуруҳи" / Facebook

Бугун ҳудди шундай эзгу иш Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Facebook ижтимоий тармоғидаги "Покиза инсонлар гуруҳи" аъзолари билан ҳамкорликда

Фото: "Покиза инсонлар гуруҳи" / Facebook

500 дона қадоқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, болалар учун ўйинчоқлар ва турли хил ширинликлар Сардоба” сув омборида содир бўлган фавқулодда вазиятдан жабр кўрган Мирзаобод туманининг "Навбаҳор","Ҳақиқат" ва "Мирзачўл" маҳаллаларидаги эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди.

Report Page