“Оқ олтин” чегара ўтказиш божхона пункти орқали ноқонуний товар моддий бойликларнинг юртимизга олиб ўтилишига чек қўйилди

“Оқ олтин” чегара ўтказиш божхона пункти орқали ноқонуний товар моддий бойликларнинг юртимизга олиб ўтилишига чек қўйилди

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Google Images

2019 йил 25 май куни Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона пости “Оқ олтин” чегара ўтказиш божхона пункти орқали Қозоғистондан Ўзбекистонга “Audi 100” русумли енгил автотранспорт воситасини бошқариб кириб келган Қозоғистон фуқароси Н.Г. бошқарувидаги транспорт воситасини юкхонаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 7 хил турдаги умумий қиймати 1.2 миллион сўмлик бўлган, (10 дона юз сочиғи, 2 дона тўр парда, 1 дона одеяла, 2 кг Молочно-вафельные” номли ва 2 кг “Нота бум” номли конфетлар, 54 дона “Super” номли шоколад ва 4 дона ёстиқ жилди) товар моддий бойликларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.02.2018 йилдаги ПҚ-3512-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2018 йилдаги 463-сонли ва 16.10.2018 йилдаги 828-сонли қарорларида белгиланган меъёр талабларини бузган ҳолда Ўзбекистонга олиб кираётганлиги аниқланди.

Хозирда холат юзасидан текширув харакатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гурухи

Report Page