Оқолтин туманидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг Жиззах-Қозоғистон йўналишининг йўл ёқасига яроқсиз ҳолга келган 17 дона автомобиль аккумуляторларини ташлаб кетишибди

Оқолтин туманидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг Жиззах-Қозоғистон йўналишининг йўл ёқасига яроқсиз ҳолга келган 17 дона автомобиль аккумуляторларини ташлаб кетишибди

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Google Images

2019 йил 19 май куни Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва БҚБ қарши курашиш бўлими тезкор вакиллари томонидан, Оқолтин туманидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг Жиззах-Қозоғистон йўналишининг йўл ёқасидан тахминан 15 метр узоқликдаги ўт-ўланлар орасида муқаддам фойдаланишда бўлган, яроқсиз ҳолга келган автомобиль аккумуляторларини қолдириб кетилганлиги тўғрисида тезкор маълумот олинди ва воқеа жойига холислар иштирокида борилганда, яроқсиз ҳолга келган жами 17 дона автомобиль аккумуляторлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан воқеа жойида холислар иштирокида тегишли баённомалар расмийлаштирилиб, ашёвий далил сифатида олинган 17 дона аккумуляторларнинг такибида умумий қиймати 506 000 сўмлик 126,5 кг “қўрғошин” рангли металл бўлганлиги сабабли 2019 йил 19 май куни 5-сонли юк хати орқали АО “Узвторцветмет” Сирдарё филиалига вақтинча сақловга топширилди.

Хозирда холат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гурухи

Report Page