Умумий қиймати 8.2 миллион сўмлик ноқонуний таварлар божхона пости орқали ўтаказилаётганда ушланди

Умумий қиймати 8.2 миллион сўмлик ноқонуний таварлар божхона пости орқали ўтаказилаётганда ушланди

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Sirdaryo Xabarlari

2019 йил 19 май куни Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона пости “Оқолтин” божхона пункти орқали Қозоғистондан Ўзбекистонга пиёда ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароси Н.А. билан оғзаки савол-жавоб қилинганда, хорижда ишлаб чиқарилган ҳамда сифати кафолатланмаган 21 хил турдаги, умумий қиймати 8.2 миллион сўмлик (16 хил озиқ-овқат махсулотлари, 4 хил ювиш воситалари ва 1 хил тўрли парда) товарларни Ўзбекистон фуқаролари Ш.И., Д.П,, М.С., Н.Н. ва Т.Ў.ларга божхона пости орқали товарларни олиб ўтиб бериш эвазига ҳар бирига маълум бир пул ваъда қилганлиги маълум бўлиб, ушбу харакатлари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.02.2018 йилдаги ПҚ-3512-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2018 йилдаги 463-сонли ва 16.10.2018 йилдаги 828-сонли қарорларида белгиланган меъёр талабларини бузганлиги аниқланди. 

 Хозирда холат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гурухи

Report Page