Ёш дастурчи Баҳром Амиров 30 миллионлик кредитдан самарали фойдаланиш бўйича ўз лойиҳасини тақдим қилди.

Ёш дастурчи Баҳром Амиров 30 миллионлик кредитдан самарали фойдаланиш бўйича ўз лойиҳасини тақдим қилди.

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Аҳмадали Шерназаров / "Халқ сўзи Online".

Бугун Мирзаобод туманидаги Рақамли технологиялар ва IT-тадбиркорлик ўқув марказида “Ёш дастурчилар форуми – 2019” тадбири ўтказилди. Унда вилоятнинг турли ҳудудларида фаолият олиб бораётган 30 дан зиёд маҳаллий дастурчилар, Гулистон давлат университети талабалари, Гулистон компюьтер ва ахборот технологиялари коллежи ўқувчилари ўз лойиҳалари билан иштирок этдилар. Шунингдек, форумда дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи IT компаниялари ҳам қатнашди.

Гулистон давлат университетининг информатика - ўқитиш методикаси талабаси Баҳром Амировнинг иссиқхоналардаги ҳароратни белгиланган меъёрда сақлашга мўлжалланган дастури кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Айниқса, у “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури асосида иссиқхона бунёд этаётган хонадонларнинг ишида жуда қўл келиши таъкидланди. Дастур муаллифининг айтишича, ҳамма ҳам иссиқхонада деҳқончилик қилиш, хусусан, қайси экинга қандай ҳарорат зарур эканлигини билмайди. Тақдим этилган лойиҳада ана шу бир қарашда оддий, аммо амалда мураккаб бўлган ҳаво ҳароратини назорат қилишнинг автоматик равишда бажарилиши ҳар бир иссиқхона эгасига катта қулайлик яратиши баробарида бу ишланманинг анча арзонга тушиши олинган кредитдан самарали фойдаланишни ҳам таъминлайди. Эътиборлиси, Баҳром Амиров тавсия қилган дастурни интернет ва электр тармоғисиз ҳам йўлга қўйиш мумкин.

Форумда кўплаб ана шундай ўзига хос дастурий маҳсулотлар тақдим қилинди ва улар орасидан энг яхши деб топилганларининг эгалари ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Аҳмадали Шерназаров,

"Халқ сўзи Online"

Report Page