Ўзбекистонда коррупцияга оид хатти-ҳаракатлар ҳақида хабар берган шахсларни мукофотлаш тартиби жорий этилади.

Ўзбекистонда коррупцияга оид хатти-ҳаракатлар ҳақида хабар берган шахсларни мукофотлаш тартиби жорий этилади.

Sirdaryo Xabarlari
Фото: ЎзА

Ўзбекистонда коррупцияга оид хатти-ҳаракатлар ҳақида хабар берган шахсларни мукофотлаш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда "ЎзА" хабар бермоқда.

Коррупцияга қарши изчил кураш олиб борилаётганига қарамай, жамият бу иллатдан ҳамон азият чекиб келмоқда. Пора олган, таъмагирлик қилган мансабдор шахслар, давлат органлари ходимлари ҳақида ҳар куни эшитишимиз ҳам бор гап. 

Адлия вазирлиги коррупцияга қарши курашиш борасида кенг кўламли, ақлли ва инновацион кураш чораларини қўллашга ҳаракат қилмоқда. Хусусан, коррупцияни келтириб чиқариши мумкин бўлган сабаблар ва шароитларни бартараф қилишга асосий урғу берилаётир.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиевнинг ЎзА мухбирига маълум қилишича, кўрилаётган чораларнинг дастлабки самаралари ҳам бор. 2016 йилда 44 нафар ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлса, 2017 йилда бу кўрсатгич 11, 2018 йилда эса 1 нафарни ташкил этган.

Бу билан чекланилмасдан вазирлик томонидан тизим ходимлари фаолиятини ўрганишга қаратилган рейдлар ҳам ўтказилмоқда. Жорий йилнинг февраль-апрель ойларида Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларидаги 103 нотариал идорада ўтказилган рейд текширувлари натижасида аниқланган қўпол ҳаракатлар учун 8 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. 21 нафар ходимга интизомий жазо чораси қўлланилган.

Ходимларни аттестациядан ўтказишда жамоатчилик назоратини назарда тутувчи мутлақо янги механизм жорий этилди. Бу жараён minjust.uz орқали тўлиқ онлайн тарзда транслация қилинмоқда. 

Адлия органлари ходимларининг 60 нафари шу тарзда аттестациядан ўтказилганда, уларнинг 33 нафари эгаллаб турган лавозимига лойиқ, деб топилди. 17 нафарига 6 ой синов муддати белгиланди. 10 нафари эгаллаб турган лавозимига нолойиқ, деб топилиб, вазифасидан озод қилинди.

Таълимдаги коррупцияга жиддий зарба бериш мақсадида Тошкент давлат юридик университетидаги якуний давлат аттестация жараёнини онлайн тарзда тўғридан-тўғри узатилади. 

Жамоатчилик назоратини рағбатлантириш мақсадида адлия органлари ва муассасалари мансабдор шахслари томонидан содир этилган коррупцияга оид хатти-ҳаракатлар ҳақида хабар берган шахсларни мукофотлаш тартиби жорий этилади.

Report Page