Онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан қачондан фойдаланилади?

Онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан қачондан фойдаланилади?

@Sirdaryo
Фото: Давлат солиқ бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5813-сон Фармони билан нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектларининг онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга босқичма-босқич ўтказиш графиги тасдиқланган.

Унга кўра, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, дори-дармон, автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари – 2020 йил 1 январдан;

-ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) беш миллиард сўмдан ошган тадбиркорлик субъектлари – 2020 йил 1 августдан;

-ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) юз миллион сўмдан ошган ёки йил давомида ушбу чегаравий миқдорга етган тадбиркорлик субъектлари – 2021 йил 1 январдан;

-барча тадбиркорлик субъектлари – 2022 йил 1 январдан онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтиши шарт.

Батафсил: https://lex.uz/docs/4603329

Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати

Report Page