CИРДАРЁ ДАВЛАТ ЎРМОН ҲЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН КЎНГИЛЛИЛАР УЧУН ХАШАР ОШИ УЛАШИЛМОҚДА.
Сирдарё давлат ўрмон ҳўжалиги ходимлари томонидан Сардоба сув омбори тўғони ёрилиши оқибатида тошқиндан талофат кўрган Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларининг махаллаларида бўлиб ҳар ким қўлидан келганича ўз ёрдамини, ҳиссаларини қўшишмоқда.
Аҳоли худудларини тозалаш ишлари билан шуғилланаётган кўнгиллилар учун ош дамланиб, бир марталик идишларда 500 нафардан ортиқ фуқаролага хашар ошлари улашилмоқда.
Бугун хам Сирдарё давлат ўрмон ҳўжалиги ходимлари томонидан Мирзаобод тумани Кулбеков СИУ (9-савхоз) аҳоли худудларини тозалаш ишлари билан шуғилланаётган 700 нафардан ортиқ кўнгиллилар учун дастурхон ёзилиб хашар оши тортилди.
Хайрли ишлар давом этади!
Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати