ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДАН “O'zLiDePнинг инсонпарварлик карвони" Оқолтин туманига етиб келди

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДАН “O'zLiDePнинг инсонпарварлик карвони" Оқолтин туманига етиб келди

@Sirdaryo
Фото: O'zLiDeP вилоят Кенгаши

O'zLiDeP Қоракалпоғистон Республикаси Кенгаши фаоллари томонидан сирдарёликларга "O'zLiDePнинг инсонпарварлик карвони" доирасида  юборилган саховат ёрдами  ўз манзилига етиб келди.

- Сирдарё вилоятида юз берган фалокат жафокаш халқимизни бир мақсад йўлида бирлаштирди. Сирдарёда бўлган офатдан жабр кўрган аҳолига кўмак бериш, сув тошқинидан азият чеккан юртдошларимизга ёрдам кўрсатиш мақсадида O'zLiDeP Қоракалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳам хайрли ишдан четда турмади, - дея хабар беради O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси  Кенгаши матбуот хизмати.-Мазкур офатдан жабрланган аҳоли учун Қоракалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан "O'zLiDePнинг инсонпарварлик карвони" акцияси доирасида ёрдам юборилди. 

Фото: O'zLiDeP вилоят Кенгаши

Қардошларимиз таъкидлаганидек, қийналганда ёрдам бериш, эҳтиёжмандга кўмак кўрсатишга ошиқиш каби эзгу фазилатлар халқимизга хос азалий одат экани шу акция доирасида яна бир бор маълум бўлди. 

Фото: O'zLiDeP вилоят Кенгаши

Бу хайрли ишга нафақат саховатпеша инсонлар, партиянинг туман ва шаҳар кенгаши ходимлари, тадбиркор ва фермерлар, депутатлар ва партия фаоллари  бирлашиб баҳоли қудрат ҳисса қўшдилар.

Фото: O'zLiDeP вилоят Кенгаши

Қорақалпоқ юртидан сардобаликлар учун озиқ-овқат, кийим-кечак, кўрпа-тўшак, уй-рўзғор буюмлари, тозалик воситалари  қабул қилиб олинди. Булар Оқ олтин туманидаги  “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинидан вақтинчалик Сардоба шаҳарчасига кўчирилган аҳолига етказилди. O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳамда вилоят Кенгаши ходимлари хонадонларда бўлиб сув тошқинидан жабр кўрган юртдошларимиз  холидан хабар олишди, улар билан суҳбатлашишди.

Фото: O'zLiDeP вилоят Кенгаши

Қорақалпоғистонлик юртдошларимизнинг мақсади сирдарёлик ватандошларимизга оз бўлсада далда бериш, кўнглини кўтаришдир.

Акция доирасида бу каби хайрли ишлар  давом этмоқда.

Дилором Эсонова,
O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Report Page