«Саҳоват ва кўмак” тадбирларида божхоначилар фаол

«Саҳоват ва кўмак” тадбирларида божхоначилар фаол


Бугунги кунда бутун дунё, инсоният мураккаб даврни бошидан кечирмоқда. Мамлакатимизда эпидемиологик вазиятни жиловлаш, аҳоли саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш учун барча чоралар кўрилмоқда.

Бундай вазиятда Муҳтарам Юртбошимизнинг узоқни кўзлаб амалга ошираётган ҳалқпарвар сиёсатини амалдаги намунаси сифатида асос солинган “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ харакати барчага бирдек манзур бўлди. Бағрикенг халқимизнинг эзгу ва хайрия ишлари сари ундамоқда. Юртимизда барча рахбар ходимлар, тадбиркорлар, олимлар ва ишчи хизматчилар ушбу эзгу ташаббуснинг фаол иштирокчисига айланмоқдалар.

Дунёда давом этаётган коронавирус пандемияси ва муборак рамазон ойи давомида эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатиш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламли вақтинча ишсиз, камбағал, боқувчисини йўқотган, ногирон, касалманд ва ижтимоий ҳимоя ҳамда кўмакка мухтож оилалар холидан хабар олинмоқда. Ушбу кўрсатилган ёрдам ва эътибор натижасида фуқароларнинг кўнгиллари тоғдек кўтарилмоқда ва ҳукуматимизга ўз миннатдорчиликларини изхор этмоқдалар.

Шу кунларда барча ҳомийлар, тадбиркорлар, тегишли идора ва ташкилотлар қаторида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳам ушбу эзгу ишларни амалга ошириш мақсадида тегишли тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан ушбу тадбирларнинг навбатдагиси жорий  йил 16 май куни  Ховос туманида ўтказилди. Ховос тумани ҳокимлиги ва  МФЙ томонидан шакллантирилган рўйхат асосида туманнинг энг чекка ҳудудларида жойлашган “Бўстон”, “Қаҳрамон” ва “Хуснобод” маҳаллаларида истиқомат қилувчи, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бор 10 та оиланинг ҳолидан хабар олиниб, уларнинг ҳар бирига 12 турдаги кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Шунингдек, МФЙларинг маъсул ходимлари билан ҳамкорликда оилаларнинг турмуш тарзи, моддий аҳволи, мавжуд муаммолари, томорқаларидан самарали фойдаланиши каби жиҳатлари ўрганилиб, тегишли  идора  ташкилотлар  билан  ҳамкорликда биринчи навбатда уларнинг бандлигини таъминлаш чоралари белгиланмоқда.

Бизнинг буюк ва танти халқимиз кўп асрлик тарихида не-не бало-қазоларни, урушлар ва очарчиликларни мардонавор енгиб ўтган.

Кўпга келган ва жаҳон аҳли азият чекаётган бу қийин кунлар албатта ўтади. Бу синовдан ҳам муносиб ўтиб олишимизга қатъий ишонамиз.

   

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати

Report Page