ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДАН КЎНГИЛЛИ ҚУРУВЧИЛАР САРДОБАГА КУЗАТИЛДИ

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДАН КЎНГИЛЛИ ҚУРУВЧИЛАР САРДОБАГА КУЗАТИЛДИ

@Sirdaryo
Фото: Миллий гвардия

Сардоба сув омбори ҳудудида юз берган кўнгилсизлик ва юртдошларимиз бошига тушган талафот ҳеч бир соҳа вакилини бефарқ қолдирмади. Инсонийлик тамойиллари асосида халқимиз бир-бирини қўллаб-қувватлаганлиги барчамизга аён. Шу сабаб, Сардобадаги хавф-хатар ортда қолиб, вазият анча барқарорлашган айни пайтда, аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатлар жадаллик билан давом этмоқда. Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармасига бириктирилган 6-сектор ҳудудида жойлашган Урганч туманининг кўнгилли фуқаролари, қарантин талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда Сардоба туманидаги аҳоли учун фаровон ҳаётни қуришга кўмаклашиш мақсадида кузатилди. 

Ушбу хайрли ва эзгу амал доирасида 2 та автобусда йўлга отланган 60 нафар  қурувчидан иборат гуруҳ Миллий гвардия ходимлари назорати ҳамда кўмаги остида кузатилди.

Фото: Миллий гвардия
Фото: Миллий гвардия

Яхши кунларни биргаликда баҳам кўриш, оғир кунларда суянчиқ ва мададкор бўлиш каби қадриятлар бизга ота-боболардан мерос. Бир ёқадан бош чиқариб курашган ҳолда ҳар қандай синовни енгиб ўтишга қодирмиз. 

Фото: Миллий гвардия

Таъбир жоиз бўлса, айтиш мумкинки, халқимиз бошидан кечираётган айни синовли кунларда ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бирдамлик каби эзгу фазилатларнинг қон-қонимизга сингиб кетганлиги, келажакка умид, яшашга бўлган иштиёқни кучайтирса кучайтирадики, фуқароларимизнинг сабр-бардошини енга олмайди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Report Page