Меҳнатдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройлик.

Меҳнатдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройлик.

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Ўзбекистон — ипакчилик соҳасида бой тажриба, юксак салоҳиятга эга мамлакат. ЮНЕСКО томонидан ўзбек шойи матолари — атлас ва адрас тайёрлашнинг қадимий технологияси номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш рўйхатига киритилгани бунинг амалий тасдиғи, дунё ҳамжамиятининг юксак эътирофидир. 

Шу ўринда яна бир муҳим омилни алоҳида таъкидлаш жоиз. У ҳам бўлса, пиллачилларнинг моддий манфаатдорлиги оширилиб, ҳар томонлама ғамхўрлик кўрсатилаётганидир.

Жумладан, Сирдарё туманида фуқаролар томонидан 1582 қути ипак қурти боқилиб, пилла боқувчи аёлларга туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ойлик маошлари ҳам белгиланган. Бу эса ўз навбатида карантин шароитида уйда қолиб мўмайгина даромад олишга хизмат қилмоқда. Бундан ташқари 1 кг пилла учун 21 минг сўмдан даромад олиниши фуқароларни ўзига жалб қилди.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Пилла хирмонига биринчилардан бўлиб, тумандаги "Улуғбек" маҳалласида яшовчи фукаро Дилором Бурхонова 1 қути ипак қурти боқиб, пилла етказиб берди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page