Сардоба сув тошқиндан биринчилардан бўлиб жиддий зарар кўрган “Дўстлик“ ҳудуди - бугун
@Sirdaryo“Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келиши натижада Сардоба туманининг "Қўрғонтепа" ва "Юртдош" маҳаллалари билан биргаликда ушбу ҳудудларга ёндош жойлашган “Дўстлик“ маҳалласи Янги ҳаёт аҳоли яшаш пунктига биринчилардан бўлиб жиддий зарар етди.
“Дўстлик“ МФЙ да жами 4729 нафар аҳоли 715 та ҳонадон 867 та оилалар мавжуд. Ўрганиш натижаларига кўра яроқсиз ҳолга келган уй-жойлар сони 644 тани ташкил этиб, ушбу хонадонлардаги 804 та оилада 4287 нафар аҳоли истиқомат қилган.
Сув тошқини вақтида маҳалладан эвакуация қилинган фуқаролар тумандаги 12 та маҳаллалардаги аҳоли хонадонлари, таълим муссалари ҳамда бошқа вилоят (Жиззах, Самарқанд, Тошкент) туманларига жойлаштирилган.
Бугунги кунга келиб Янги ҳаёт аҳоли яшаш пунктида талофат оқибатларини бартараф этиш, аҳолига етказилган зарарни тиклаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бунинг учун Марказий ҳарбий округида жойлашган ҳарбий қисмларнинг ҳарбий хизматчилари ва Янгиер шаҳар ҳокимлиги томонидан юборилган машина-механизмлар шунингдек, махсус транспортлар жалб этилган.
Ҳудудда ҳарбий хизматчилар томонидан 801 та объектда яъни, 715 та хонадон, 52 та кўп қаватли уйлар, 29 та тадбиркорлик субъектлари ва 5 та ижтимоий соҳа объектларида тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Республика махсус Ишчи гуруҳи томонидан мазкур маҳаллада талофат еткан объектларни таъмирлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси маъсул этиб бириктирилган.
Хозирда Қорақалпоғистон Республикасининг 88 та қурилиш ташкилоти ва 1050 нафар қурувчилари Сардобага етиб келган. Қурувчилар томонидан “Дўстлик“ маҳалласи Янги ҳаёт аҳоли яшаш пунктидаги 90 та уй-жой қайта тикланади.
Бугун эрта тонгдан Янгиер шаҳар сектор раҳбарлари ва қурилиш кўмак штаби аъзолари иштирокида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ривожини тилаб қубонлик қилинди ва хашарчиларга ош дамланди.
Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати