Инновацион ривожланиш вазири бошчилигида яна бир карвон Сирдарёга ёрдам юкини олиб келди

Инновацион ривожланиш вазири бошчилигида яна бир карвон Сирдарёга ёрдам юкини олиб келди


Ўзбек халқининг бирдамлиги, бир мақсад йўлида тезкор жипслаша олиши иқтидори намоён бўлиб турган, халқ ўз давлати билан баҳамжиҳат ҳаракат қилаётган бир пайтда яна бир синовга дуч келинди. Кутилмаганда Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида фавқулодда вазият юз берди.

Инновацион ривожланиш вазирлигида штаб ташкил этилиб, “Сирдарёга ёрдам” шиори остида хайрия акцияси эълон қилинди. Махсус ҳисоб рақамига ихтиёрий 53,2 млн. сўм пул маблағлари йиғилди. Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан маълум қилинган фуқароларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, заруратга кўра маиший техникалар харид қилинди. 16 май куни эса оғир шароитга тушиб қолган юртдошларимизга телевизор, минипеч каби маиший техникалардан иборат совғалар ҳамда янги кийим-кечаклар ортилган навбатдаги карвон Инновацион ривожланиш вазири бошчилигида Сирдарё вилоятига йўл олди.

Ушбу эзгу ишга вазирлик жамоаси, унинг таркибидаги тузилмалар ходимлари, вазирлик ҳузуридаги Илмий-техник кенгашлар аъзолари, олимлар ва тадбиркорлар, “Яшнобод” технопарки резидентлари, вазирлик ҳузуридаги “Ёшлар академияси” аъзолари ва стартапчи ёшлар ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Report Page