Гулистон туманида Футбол бўйича 2005 йилларда туғилган ИБЎСМ ва БЎСМ тарбияланувчилари ўртасида Республика чемпионати вилоят босқичи спорт мусобақаси бўлиб ўтди.
Sirdaryo XabarlariСирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Гулистон туман Болалар – ўсмирлар спорт мактабида 2019 йил 17 май куни футбол бўйича 2005 йилларда туғилган ИБЎСМ ва БЎСМ тарбияланувчилари ўртасида Республика чемпионати вилоят босқичи ўтказилди.
1-ўрин Гулистон туман БЎСМ;
2-ўрин Гулистон шахар ИБЎСМ;
3-ўрин Сайхунобод, Гулистон шахар БЎСМ;
Спорт мусобақаси қизғин бахсларга бой бўлиб ўтди.
1-ўринни эгаллаган Гулистон туман жамоаси вилоятимиз шаънини Республика чемпионатида ҳимоя қилади.
Ғолиб ва совриндор жамоалар спорт мусобақаси сўнгида Сирдарё вилоят футбол ассоциаси ва Гулистон туман БЎСМ томонидан диплом ва эсталик совғалар билан тақдирланишди.
Сирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва Спорт бошқармаси