Гулистонда ИИБнинг янги биноси фойдаланишга топширилди

Гулистонда ИИБнинг янги биноси фойдаланишга топширилди

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Вилоят ИИБ матбуот хизмати

Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида Ички ишлар бўлинмасининг маъмурий биноси янгитдан қуриб, фойдаланиш учун топширилди.

Фото: Вилоят ИИБ матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Бахор махалласида Ички ишлар бўлинмаси учун маъмурий бино янгидан қуриб фойдаланишга топширилди.

Фото: Вилоят ИИБ матбуот хизмати

Бинонинг очилиш маросимида вилоят ва тумандаги раҳбарлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Янгидан қуриб битказилган ички ишлар бўлинмаси ҳудуддаги 4 та маҳаллада истиқомат қилувчи 24 минг 950 нафар фуқарога хизмат кўрсатади.

Фото: Вилоят ИИБ матбуот хизмати

Бинонинг ташқи ва ички томонлари, ҳудуддаги асосий чорраҳалар, катта кўчалар замонавий русумдаги рақамли видеокузатув ҳамда қайд этиш камералари билан жиҳозланган бўлиб, бўлинма навбатчилик қисмида туну-кун назорат олиб бориш имконияти яратилди.

Фото: Вилоят ИИБ матбуот хизмати

 Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Призедентининг 2018 йил 24 декабрь кунидаги “Жамоат хавфсизлигини таминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 4075-сонли қарори ижросини таминлаш бўйича вилоятимиздаги 221 махаллаларга жиноят ва хуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида Жамоат тартибини сақлаш бўйича профилактика инспекторлари ёрдамчиларига гувохномалар тарқатилди.

Сирдарё вилоят ИИБ
матбуот хизмати

Report Page