МАҲАЛЛАДА ҲУҚУҚИЙ МАВЗУДА УЧРАШУВ

МАҲАЛЛАДА ҲУҚУҚИЙ МАВЗУДА УЧРАШУВ

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Вилоят адлия бошқармаси

Бугун Мирзаобод туман адлия бўлими томонидан тумандаги Тинчлик МФЙ фуқароларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 апрелдаги "Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4296-сон, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги "Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5696-сон Фармони юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилди. Тадбир давомида  “Telegramm” мессенджеридаги “@anticorbot” боти,  "Huquqiy axborot" канали ва "Advice.uz" ҳуқуқий ахборот портали тўғрисида маълумот берилди.

Тинчлик МФЙ фуқароларига "Huquqiy axborot"  каналига кириш, ундан фойдаланиш, “@anticorbot” ботидан фойдаланиш ва ҳуқуқий ахборот порталига  аъзо бўлиш бўйича кўргазмали тушунтирилди.

Фото: Вилоят адлия бошқармаси

-        Баъзан оддий бир қарор ёки фармон чиқибди дейилса, киоскалардан газеталарни излаб қоламиз, - дейди “Тинчлик”МФЙ хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис Муқаддас Қодирова. – Шу билан бирга, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг содда, равон, халқчил тилда берилганлиги ҳам "Huquqiy axborot"  каналининг ааҳоли учун ҳамиятини оширади. Бу биз учун жуда қулай.

Сирдарё вилояти
Адлия бошқармаси

Report Page