Янгиер шаҳрида бугуннинг ўзида 20 та туғилганлик ҳақидаги ҳамда 10 та никоҳ гувоҳномалари қайта тикланиб, эвакуация қилинган фуқароларига топширилди

Янгиер шаҳрида бугуннинг ўзида 20 та туғилганлик ҳақидаги ҳамда 10 та никоҳ гувоҳномалари қайта тикланиб, эвакуация қилинган фуқароларига топширилди

@Sirdaryo
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Айни кунларда вилоятда Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси, унинг туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимлари масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳлари тузилган бўлиб, ишчи гуруҳи томонидан Сардоба сув омбори тошқинидан зарар кўрган аҳолининг туғилганлик, никоҳ ва бошқа ҳужжатларининг бутлиги, йўқолган бўлса, уларни тиклаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Ҳужжатларни тиклаш бўйича барча зарур чора-тадбирлар кўрилиб, оператив равишда амалга оширилган ҳаракатлар натижасида тикланган ҳужжатларни ўз эгаларига топшириш жараёнлари барча ҳудудларда давом этмоқда.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Жумладан, бугун Янгиер шаҳар Давлат хизматлари маркази, шаҳар ФҲДЁ бўлими ходимлари умумий 30 та, шундан 20 та туғилганлик ҳақидаги ҳамда 10 та никоҳ гувоҳномаларини қайта тиклаб, эвакуация қилинган Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод тумани фуқароларига топширишди.

Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси

Report Page