Табиий офатда йўқолган буюмлар Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўз эгаларига қайтарилмоқда 

Табиий офатда йўқолган буюмлар Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўз эгаларига қайтарилмоқда 

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

"Сардоба тумани "Дўстлик" МФЙ "Шодлик" кўчаси 9-уй 8-хонадонда яшовчи фуқаро Ашурова Маҳлиёга тегишли бўлган 2 дона тилла узук, 1 дона тилла сирға ва 1 дона тилладан ясалган аёллар занжири уйининг ташқарисида сув босган жойдан Сардоба туман ИИБ ХПБ профилактика инспектори Б.Соатов томонидан топиб олиниб, унинг турмуш ўртоғи Ашуров Хамидулло Убайдуллаевичга қайтариб берилди", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек Сардоба тумани "Қўрғонтепа" МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаронинг ҳам табиий офатда йўқолган буюмлари ИИБ ходимлари томонидан топиб ўз эгасига топширилган эди.

Report Page