КИТОБХОН ҲАРБИЙЛАР

КИТОБХОН ҲАРБИЙЛАР

@Sirdaryo
Фото: Анвар Туйчиев / Telegram

Сардобадаги сув тошқинидан сўнг эвакуация қилинган аҳолига турли маҳсулотлар топширилаётгани, вилоятга бошқа ҳудудлардан тинимсиз саховат карвонларининг келаётгани ҳақидаги ҳабарлар тез-тез қулоғимизга чалиниб турибди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши ташаббуси билан ана шу хайрли ташаббуслар орасига яна бири қўшилди.

Фото: Анвар Туйчиев / Telegram
Фото: Анвар Туйчиев / Telegram
Фото: Анвар Туйчиев / Telegram
Фото: Анвар Туйчиев / Telegram

Айни синовли кунларда Сардоба туманида Ўзбекистон Миллий Гвардияси ҳамда Мудофаа қўшинлари сафида хизмат қилаётган ҳарбийларнинг фаолият олиб боришаётгани ва ҳар томонлама халқимизга мадад бўлишаётгани таҳсинга сазовор, албатта. Ана шу ҳарбий йигитларнинг барчаларига ёшлар иттифоқининг вилоят Кенгаши томонидан 200дан зиёд бадиий, сиёсий, илмий китоблар совға қилинди. Инчунун, айни синовли кунда халққа мадад бўлишни гарданига юклаган инсон борки, у хушмуомала, илмли ва кенг тафаккурли бўлиши керак. Бунинг учун эса, албатта, китоблардан яхшироқ дўст ҳам, маслаҳатдош ҳам йўқ. Донишмандлар ҳам бежизга, “Китобсиз уй-қалбсиз танага ўхшайди”,-деб айтишмаган.

Фото: Анвар Туйчиев / Telegram
Фото: Анвар Туйчиев / Telegram
Фото: Анвар Туйчиев / Telegram

 Ҳарбийларга китоб топширилар экан, вилоят Кенгаши бўлим бошлиғи Жаҳонгир Шербоев, ҳар бир ҳарбийга миннатдорчилик билдириб, хайрли ташаббуслар яна давом этишини айтди. Ҳарбийлардан Нодирбек Турсунов эса, “Мен бугун “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусидаги китобни олдим. Ва ўйлайманки, бу китоб орқали янада Ватанга бўлган муҳаббатимиз ошади.”, -дея ўз фикрларини билдириб ўтди.

Фото: Анвар Туйчиев / Telegram
Фото: Анвар Туйчиев / Telegram

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят Кенгаши бундай ташаббуслар билан тўхтаб қолмайди...

Бизни кузатишда давом этинг.

Анвар Туйчиев,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши Ахборот хизмати раҳбари

Report Page