Бугунги куннинг илк хушхабари Сирдарёдан. Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясидан даволанаётган 1 нафар бемор реабилитацияга кузатилади

Бугунги куннинг илк хушхабари Сирдарёдан. Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясидан даволанаётган 1 нафар бемор реабилитацияга кузатилади

@Sirdaryo
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

Бу ҳақда Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

"Бугунги куннинг илк хушхабари Сирдарёдан. Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясидан даволанаётган 1 нафар бемор реабилитацияга кузатилади.

Сирдарё вилоят  юқумли касалликлар шифохонасига коронавирус инфекцияси ташхиси билан ётқизилган 24 нафар бемордан 13 нафари соғайиб реабилитацияга кузатилган бўлса, коронавирус инфекцияси юқтириб олган ҳозирча вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган 11 нафар бемордан 1 нафари бугун реабилитацияга кузатилади.

Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган бу беморларга Республикамизнинг кўзга кўринган тиббиёт ходимлари, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда фаол иштирок этаётган шифокорлар, хорижий давлатларни малакали мутахассислари тажирбаси ва тавсияси асосида Сирдарёлик малакали мутахассислар даволаш муолажаларини ўтказишмоқда", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек 8-май куни вилоят юқумли касалликлар шифохонасига коронавирус инфекцияси ташхиси билан ётқизилган беморлардан 9 нафари соғайган эди.

Report Page