Ўзбекистон Адлия вазирлиги уйлари қонунга хилоф равишда бузилаётган фуқароларнинг мулк ҳуқуқини ҳимоя қилади

Ўзбекистон Адлия вазирлиги уйлари қонунга хилоф равишда бузилаётган фуқароларнинг мулк ҳуқуқини ҳимоя қилади

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Адлия вазирлиги

Адлия вазирлиги жорий йилнинг 10 майдан — 30 июнь кунига қадар фуқароларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан онлайн мурожаатларни қабул қилиш ва ҳал этиш бўйича АКЦИЯ эълон қилади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эълонда аҳолидан қуйидаги ҳолларда берилган ҳавола орқали мурожаат қилишлари сўралган:

  • Сизнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларингиз бузиляптими?
  • Турар жойингиз қонунга хилоф равишда бузилдими?
  • Бузилган иморатингиз учун компенсация тўланмаяптими?
  • Сизга таклиф этилган компенсация тури сизни қониқтирмаяптими?
  • Кўчмас мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқини ололмаяпсизми?

Бунинг учун қуйидаги ҳавола орқали мурожаат этинг ва ўз ҳуқуқингиз ҳимоя қилинишига эришинг:👇👇

http://insonvaqonun.uz/?q=content/dikkat-akciya-vnimanie-akciya



Report Page