Инсон матонати.

Инсон матонати.

@sirdaryo
фото: "Халқ сўзи"

Ерларида сеҳр бор Сирдарёни,

Чўлларида жаннат бор Сирдарёни,

Одамларида бир меҳр соддалик жамдир,

Дарёлар ҳам улуғлар Сирдарёни.

Сардоба сув омборининг талофати бутун бир миллатни ларзага солгани сир эмас. Чет эл оммавий ахборот воситалари томонидан Сирдарё вилоятида юз берган бу талофатнинг оқибатларини бартараф этилиши хусусида турли хилдаги тахминлар илгари сурилди. Уларнинг айримлари томонидан салбий фикрлар билдириш холатлари ҳам учради.

Бироқ халқимиз шу оғир кунларда ўзининг азалий шаклланиб келган маданиятини яъна бир бор намоён этди. Талофат кўрган жойларда тегишли давлат органлари халқ билан елкама елка турган ҳолда талофат оқибатларини бартараф этишга ҳаракат қилмоқдалар. Бошқа давлат органлари ва ташкилотлари қаторида ДХХ ЧҚ хизматчилари ҳам ўзларининг фидоийликларини намоиш этишди. Маълумки, Оқолтин тумани “Чилангарчилар” МФЙда жойлашган чегара қўриқлаш взводи хизматчилари бир неча кун давомида марказ билан йўл алоқаси узилиши ва чегара олди ҳудудларида сув келишига карамасдан ўзларининг хизмат вазифаларини ситқидилдан олиб боришди. Улар жойлашган ҳудуд ҳам сув тошқинидан ҳоли бўлмаган ҳудуд бўлсада взвод шахсий таркиби охирги паллаларга қадар халқ билан бирга бўлишни афзал кўришди. Чегара олди ҳудудларида қолиб кетган маҳаллий аҳолига яқиндан ёрдам беришди.

Улар ҳозирги вақтда ҳам ҳудуднинг ноқулайлиги ва сув талофатининг оқибатлари бартараф этилмаган бўлсада ўз хизмат вазифаларини аъло даражада олиб боришмоқда. Уларнинг бу фидоийлиги чегараларимиз муқаддас ва дахлсизлигини яна бир бор исботламоқда десак муболаға бўлмайди.


Report Page