Божхоначилар мутлоқ ғолибликни қўлга киритдилар

Божхоначилар мутлоқ ғолибликни қўлга киритдилар

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Вилоят божхона бошқармаси

Сирдарё вилоятида спортни кенг тарғиб қилиш ва ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Сирдарё вилояти касаба уюшмалари кенгаши ва “Динамо” жисмоний тарбия спорт жамияти томонидан спортнинг турли йўналишлари бўйича мусобақалар ташкил қилинмоқда.

Хусусан жорий йил 30 апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Сирдарё вилояти касаба уюшмалари кенгаши томонидан “Хотира ва қадрлаш куни” байрами муносабати билан “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида вилоят худудида спартакиада ўтказилди.

Спартакиаданинг вилоят якуний босқичида мусобақанинг мини-футбол тури бўйича ўтказилган турнирда Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг жамоаси 1-ўрин ғолиби деб топилиб, май-июнь ойларида Самарқанд шахрида ўтказиладиган давлат муассасалари ва ходимлари касаба уюшмаси қўмиталари мини-футбол жамоалари ўртасида ўтказиладиган республика финал босқичига йўлланмани қўлга киритди. 

Сирдарё вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ўртасида спортни кенг тарғиб қилиш ва ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш мақсадида “Динамо” жисмоний тарбия спорт жамияти томонидан спортнинг турли йўналишлари бўйича мусобақалар ташкил қилинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 4 – 5 май кунлари спортнинг “Мини футбол”тури бўйича мусобақада жами бўлиб жамоа – Ички ишлар идоралари таркибий тузилмалари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлиги хизмати, Чегара қўшинлари  ва Божхона бошқармаларининг офицер ходимларидан иборат терма жамоалари 2гуруҳга бўлиниб ўзаро куч синашишди.

Мусобақада божхона бошқармасининг 10 нафардан иборат терма жамоаси бошқарма шаънини муносиб ҳимоя қилишди.

Мусобақа давомида божхона хизмати вакилларидан таркиб топган жамоа тенгсиз ўйин кўрсатиб, 1-ўринни эгаллашди.

Фото: Вилоят божхона бошқармаси

Таъкидлаш жоизки, ўтказилган мазкур мусобақа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ўртасида дўстлик, яқиндан ҳамкорлик ва ўзаро ҳурматнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Мусобақа якунида ғолиб жамоалар “Динамо” жисмоний тарбия спорт жамияти томонидан диплом, фахрий ёрлиқ, медаллар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик  ва  оммавий  ахборот воситалари билан алоқалар гурухи

Report Page