Гулистон туманида Бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ташаббуси билан “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият” шиори остида спортнинг мини-футбол тури бўйича хотира турнири бўлиб ўтди.

Гулистон туманида Бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ташаббуси билан “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият” шиори остида спортнинг мини-футбол тури бўйича хотира турнири бўлиб ўтди.

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Рахбарқулов Хасанбой / Telegram

Гулистон туманидаги БЎСМ мажмуасида Бандлик органлари ходимлари ўртасида 2019 йил “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият” шиори остида спортнинг мини-футбол тури бўйича хотира турнири бўлиб ўтди.

Фото: Рахбарқулов Хасанбой / Telegram

Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ташаббуси билан ташкил этилган мусобақада вилоятнинг барча туман ва шаҳар ҳамда тассаруфий ташкилотлар ходимлари иштирок этди.

Фото: Рахбарқулов Хасанбой / Telegram

Шиддатли ўтган мусобақада 1-ўринни Бош бошқарма тасарруфидаги Гулистон компьютер ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи жамоаси, 2-ўринни Бандлик бош бошқармаси жамоаси, 3-ўринни Гулистон шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази жамоалари ғолибликни қўлга киритишди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари Бош бошқарманинг кубок, диплом, медаллари ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Сирдарё вилояти бандлик Бош бошқармаси
Матбуот хизмати

Report Page