Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош вазирлари Мақтаарал туманида янги аҳоли пункти қурилишига старт беришди

Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош вазирлари Мақтаарал туманида янги аҳоли пункти қурилишига старт беришди

@Sirdaryo
Фото: «Primeminister.kz»

Аввал хабар берганимиздек, Мақтаарал туманининг маъмурий маркази - Мирзакент қишлоғида Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин ва Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов янги микрорайон қурилишининг режаси билан танишиб, биринчи тураржой биноларининг пойдеворини қўйиш маросимида иштирок этди.

Жорий йилнинг 10-май куни Қозоғистондаги маҳаллий фаол ижтимоий тармоқларида мазкур жараёнларга оид видео-лавҳалар тарқалди.

Эслатиб ўтамиз, Мирзакент посёлкасида тошқиндан жабр кўрган Зенис, Жанатурмис ва Достик аҳоли пунктларида 500 оилалар учун якка тартибдаги тураржойлар, мактаб, болалар боғчаси ва ўрта тиббиёт марказларини қуриш режалаштирилган. Қурилиш ишлари Қозоғистон ва Ўзбекистон мутахассислари томонидан биргаликда амалга оширилади.

Report Page