"Хотира ва қадрлаш куни" ҳамда "Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги" муносабати билан Гулистон шаҳридаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди.

"Хотира ва қадрлаш куни" ҳамда "Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги" муносабати билан Гулистон шаҳридаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди.

@hokimiyatpress

Иккинчи жаҳон урушида жасорат кўрсатган, оловли майдонларда ўз юртининг тинчлиги ва озодлиги, оиласи, фарзандларининг хотиржамлиги учун курашган инсонлар мудом халқимиз ардоғида. Байрам муносабати билан вилоятимизда ҳам қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Беаёв жангларда жон фидо қилган боболаримиз хотираси қалбларимизда абадий яшайди.


Хотира тадбирлари карантин қоидаларига кўра, иштирокчиларнинг ҳарорати ўлчаниб, дезинфекция воситаларидан фойдаланган холда бўлиб ўтмоқда.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page