Ўзбекистонда Galaxy тиш пастаси ишлаб чиқарувчисига Colgate дизайнига ўхшаш қадоқда маҳсулот сотишни тўхтатиш ҳақида кўрсатма берилди

Ўзбекистонда Galaxy тиш пастаси ишлаб чиқарувчисига Colgate дизайнига ўхшаш қадоқда маҳсулот сотишни тўхтатиш ҳақида кўрсатма берилди

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Американинг Colgate-Palmolive Company компаниясининг Ўзбекистоннинг Torimed Pharm МЧЖ томонидан Galaxy номи остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотининг ташқи кўринишини Colgate компанияси товар белгисига тақлид қилиш йўли билан компания интеллектуал мулк ҳуқуқларининг бузилиши ҳақидаги мурожаатини кўриб чиқди.

Қўмита хабарига кўра, Galaxy товар белгисига эга тиш пастасининг тюбики ва қадоғи ташқи кўринишининг ранг гаммаси ва бошқа элементлари Colgate маҳсулотининг ташқи қиёфасига жуда ўхшаш, бу истеъмолчиларнинг ушбу тиш пастаси ишлаб чиқарувчиларига нисбатан чалғишига олиб келади, дейилади хабарда.

Ноҳалол рақобатга олиб келадиган қоидабузарлик факти ўз тасдиғини топгани туфайли, монополияга қарши курашиш органи томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги қонунининг 13-моддасини бузганлиги тан олинган Torimed Pharm МЧЖга нисбатан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.

Torimed Pharm МЧЖга Colgate-Palmolive Company компанияси маҳсулотлари қадоғи дизайнига тақлид қилувчи қадоқда маҳсулотларни сотишни ва реклама қилишни тўхтатиш йўли билан қонунбузарлик ҳолатини бартараф қилиш ҳақида кўрсатма берилган.

Report Page