Коронавирус пандемияси даврида энг истиқболли касблар маълум қилинди

Коронавирус пандемияси даврида энг истиқболли касблар маълум қилинди

@Sirdaryo
Фото: ЎзА

Коронавирус пандемияси даврида робот техникалар ва коинотни ўзлаштириш соҳаларида иш ўринлари энг истиқболли ҳисобланади, дейди Россия фанлар академиясининг тизимли таҳлиллар институти илмий ходими Александр Кононов.

ЎзАнинг ёзишича, роботлаштиришнинг авж олиши инсониятнинг юқумли касалликларга чалинмаслик учун меҳнатни автоматлаштиришга интилиши натижасида юз беради. “Шу йўл билан жисмоний меҳнатни машиналар, аватарлар қўли билан бажариш имкониятига эга бўламиз. Бу соҳага сармоя жалб қилиш ҳам кучаяди”, — дея башорат қилади Кононов.

Шунингдек, олим коинотни ўзлаштириш ва уни эгаллаш воситаларини ишлаб чиқариш ҳам жуда истиқболли соҳа эканини қайд этди. “Ой, Марс ва астероидларда базалар қуриш ҳамда улкан сайёраларга йўлдошлар учириш” шулар жумласидандир. Кононовнинг таъкидлашича, апрель-май ойида АҚШ Ойни ўзлаштириш масаласи юзасидан ахборотларни фаоллаштиргани ҳам тасодиф эмас.

Бундан аввалроқ, Истиқболли таълим институти экспертлари коронавирус пандемияси туфайли бир қатор касбларга талаб камайишини таъкидлаган эди. Уларнинг фикрича, биринчи навбатда, туризм соҳаси ҳамда фитнес-индустрия билан боғлиқ касблар пандемия зарбасига учрайди.

Report Page