БИР ЙЎЛА ТЎРТТА ҲУДУДДА 35 НАФАР БЕМОР СОҒАЙИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 1405 НАФАРГА ЕТДИ

БИР ЙЎЛА ТЎРТТА ҲУДУДДА 35 НАФАР БЕМОР СОҒАЙИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 1405 НАФАРГА ЕТДИ

@Sirdaryo
Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Шу соатларда бир йўла тўртта худудда: Қорақалпоғистонда 17 нафар, Сурхондарёда 9 нафар, Хоразмда 8 нафар ҳамда Сирдарёда 1 нафар, жами 35 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Эндиликда тўлиқ соғайганлар Қорақалпоғистонда 87 нафар, Сурхондарёда 29 нафар, Хоразмда 153 нафар ҳамда Сирдарёда 5 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугуннинг ўзида 86 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1405 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 2181 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 766 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Report Page