Боёвут тумани ҳокимлиги томонидан ажратилган ҳомийлик кўмаги Янгиер шаҳрига вақтинчалик эвакуация қилинган юртдошларимизга келтириб берилди

Боёвут тумани ҳокимлиги томонидан ажратилган ҳомийлик кўмаги Янгиер шаҳрига вақтинчалик эвакуация қилинган юртдошларимизга келтириб берилди

@Sirdaryo
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Фавқулодда ҳодиса юз бериб Сардоба сув омборидан сув сизиб чиқиши натижасида шаҳримизга вақтинчалик эвакуация қилинган юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида Боёвут туман ҳокимлиги томонидан умумий 15 млн сўм қийматидаги энг зарур 

- озиқ-овқатлар (гуруч, ёғ, ун, тухум ва ҳ.к.); 

- гигиеник воситалар (совун, ниқоб, антисептик восита, болалар тагликлари ва ҳ.к.); 

- кўрпа-тўшаклар, чойшаблар, бир марталик идиш-товоқлар;

- кийим-бошлар (эркаклар, аёллар, болалар учун);

- дори-дармонлардан иборат ҳомийлик кўмаги келтириб берилди.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Report Page