“ДЎСТ БЎЛСАНГ ЁНИМДА ТУР!”

“ДЎСТ БЎЛСАНГ ЁНИМДА ТУР!”

@Sirdaryo
Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Ҳақиқий дўст бошингга иш тушганида билинади. Ҳақиқий дўст ҳар қандай ҳолатда ҳам дўстининг ёнида туради, унинг корига ярайди. Юртбошимиз таъкидлаганларидек 2020 йил оғир келди.

Бутун дунёни саросимага солган короновирус, табиат инжиқликлари ва куни кеча Сирдарёда рўй берган тошқин. Сирдарё вилоятида Сардоба сув омборидан сув сизиб чиқиб, тошқин юзага келди. Воқеа жойига яқин масофаларда яшовчи аҳоли зудлик билан хавфсиз жойларга эвакуация қилинди. Бу ишлар шошилинч тарзда амалга оширилгани туфайли кимдир зарур нарсаларини олди, кимдир умуман ҳеч нарсасини ололмай қолди.

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Халқимиз мард ва танти. Мусибат келганида ўзбек ҳеч қачон томошабин бўлиб турмайди. Қўшнилар дарди бизнинг ҳам дардимиз. Дунёни ана шу меҳр ушлаб турибди, десак хам асло муболаға бўлмайди. Тошқин ҳақидаги хабар тарқалиши билан кўплаб ҳудудлардан Сирдарёга ёрдам кучлари юборила бошланди. Бу хайрли тадбирдан Тошкент вилояти ҳам четда тургани йўқ.

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Зудликда юк ва йўловчи ташувчи транспорт воситалари тайёрланди. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари бу транспорт воситаларини техник ҳолатини кўздан кечириб, ҳайдовчилар билан керакли йўриқномаларни ўтказишди. Транспортлар карвони патруль автомобиллари кузатувида Сирдарё вилояти томон йўлга чиқди.

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Карвон кетидан карвон йўлга чиқмоқда. Бу карвонларда кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган озиқ-овқатлар, кийим-кечаклар ва энг муҳими меҳр ва мурувват ришталари Сирдарёликлар томон ошиқмоқда. Ана шу меҳр туфайли тошқин талофатлари ҳам қисқа кунларда бартараф этилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Report Page