Азалдан аждодларимиз эл бошига иш тушган қийин дамларда бир-бирига елкадош бўлиб келган.

Азалдан аждодларимиз эл бошига иш тушган қийин дамларда бир-бирига елкадош бўлиб келган.

@Sirdaryo
Фото. Гулистон тумани

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Сардоба сув омборидан сув сизиб чиқиши натижасида унинг атрофидаги хавф ҳудудидан 11,5 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинган. 

Азалдан аждодларимиз эл бошига иш тушган қийин дамларда бир-бирига елкадош бўлиб, эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келган.

Бугунги карантин шароитида, фавқулодда ҳодиса сабаб қийинчиликка дуч келган юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида Гулистон тумани ҳокимлиги ва тадбиркорлари томонидан "Сардоба" сув омборининг хавф худудидан эвакуация қилинган Мирзаобод туманидаги 1 та, Гулистон шаҳридаги 4 та ва ўзимизнинг туманга жойлашган фуқароларимизга ош дамланиб, тарқатилди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Барчамиз аҳил, бир-биримизга елкадош бўлиб харакат қилсак, бу синовлардан эсон-омон ўтиб оламиз.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page