Энди газ бўйича қарздорликни «Telegram» @MIBInformerBot бот орқали билиш мумкин
Sirdaryo Xabarlari«Ўзтрансгаз» АЖ Мажбурий ижро ва бошқа хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан биргаликда истеъмол қилинган табиий газ ва бошқа коммунал хизматлар учун мавжуд қарздорлик тўғрисида тўлиқ маълумот олиш учун «Telegram-бот»ни ишга туширди. Бу ҳақда «Ўзстрансгаз» матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қарздорликни аниқлаш учун «Telegram» мессенжерига кириб, «@MIBInformerBot»ни қидириш лозим. Сўнгра телефон рақамини киритиб, «газ» қисмини танлаш, шахсий ҳисоб рақами билан газ ҳисоблагичдаги кўрсаткични юбориш зарур.
«Telegram»-бот истеъмолчининг сўровига кўра бир неча сония ичида қарздорлик ҳақида маълумотни тақдим этади.