Эртага, 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни

Эртага, 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни

Sirdaryo Xabarlari
Фото: ЎзА

Шу муносабат билан 3 май куни пойтахтимизда “ОАВ демократия учун: глобал ўзгаришлар давридаги журналистика. Ҳақиқатни айтиш ва ёлғон хабар бериш, профессионаллик ҳамда билимсизлик” мавзуcида халқаро форум ўтказилади. 

Медиа соҳа вакилларининг навбатдаги учрашувини Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси очиб беради. Ассоциация ҳар йили оммавий ахборот воситалари эркинлиги кунида энг яхши оммавий ахборот воситалари, сиёсий, давлат ва жамоат, халқаро ташкилотлар вакиллари, раҳбарлар, мамлакатнинг барча ҳудудларидаги журналист ва ЭОАВМА аъзолари – нодавлат телерадиостанциялар муҳаррирларини бир жойга тўплайди. 

Форум медиа вакилларининг бу гал глобал ўзгаришлар давридаги журналистика, ҳақиқатни айтиш ва ёлғон хабар бериш, профессионаллик, тажрибасизлик, билимсизлик каби масалаларда бўйича мунозаралар олиб боради.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистондаги бугунги жараёнлар, жамиятни модернизация ва демократлаштириш бўйича тарихий ислоҳотларни амалга ошириш миллий ОАВнинг давлат ҳукумати органлари фаолиятининг очиқлиги, сўз ва ахборот эркинлигини ривожлантиришда янгича нуқтаи назар ва ёндашувлар зарур. 

Шу маънода бугун оммавий ахборот воситалари фаолиятида фаолликни кузатиш мумкин. ОАВ ўзбек жамиятига давлат ҳукумати органлари томонидан қарорлар қабул қилиш жараёни ҳақида маълумот беришда муҳим роль ўйнашни бошлади ва мамлакат аҳолиси учун давлат ходимлари фаолиятини шаффофлаштирмоқда.

Мамлакатимизда нодавлат телевидениеси жадал суръатларда тараққий этмоқда. Сўнгги икки йил ичида медиа бозорда республика орқали эфирга узатиладиган тўртта нодавлат телеканал пайдо бўлди. 12 та ҳудудий телестудия эса рақамли пакетга кириш ҳуқуқини қўлга киритди. Мазкур чора-тадбирлар ЭОАВМА аъзоларини мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилиш, улар томонидан ёритиладиган долзарб мавзуларни кенгайтиришдаги иштирокини кучайтирди. 

Анъанага кўра, форум доирасида бир қатор тадбирлар бўлиб ўтади. Улар орасида “Журналистлар баҳори – 2019” фестивали ЭОАВМА аъзолари – ҳудудий телерадиостанциялар ходимларини турли номинациялар бўйича ғолибларни аниқлаши билан аҳамиятлидир.

Насиба Зиёдуллаева,
ЎзА

Report Page