Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Боёвут туман Кенгаши томонидан ташкил этилган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Боёвут туман Кенгаши томонидан ташкил этилган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Элёр Жўраев / Telegram

2019 йил 26 апрель куни Боёвут туман Саноат касб ҳунар коллежи биносида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сирдарё вилояти Боёвут туман Кенгаши томонидан мамлакатимиз тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида фаол иштирок этаётган шижоатли, изланувчан, ташаббускор, тадбиркор ва фермер хотин-қизлар ўртасида “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Фото: Элёр Жўраев / Telegram

Таъкидлаш керакки, O’zLiDeP томонидан анъанавий тарзда ўтказилиб келаётган ушбу кўрик танлов вилоятимиз тадбиркор ва ишбилармон хотин-қизлар вакиллари ўртасида маълум ва машҳур бўлиб, жамиятда алоҳида меҳнат ресурсига ва интеллектига эга бўлган, ўзининг ташаббускорлиги ва амалий ҳаракатлари билан икки ёки ўндан ортиқ иш ўринлари яратган ишбилармон аёлларнинг ташаббускорлигини рағбатлантирувчи ва кўмаклашувчи эътиборга молик тадбирлардандир.

Фото: Элёр Жўраев / Telegram

Ўзбекистонда хотин-қизларнинг сиёсий, ҳуқуқий фаоллигини ошириш, тадбиркорлик ва фермерлик соҳасида муносиб иштирокини таъминлаш, истеъдодларни рўёбга чиқариш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб этиш, айниқса, мамлакат иқтисодиёти, кичик  бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида ишбилармон аёлларимизнинг фаол иштирокини таъминлаш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган. Асосийси, бугун бу борада ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар давлатимиз раҳбари томонидан муносиб қўллаб-қувватланмоқда.         

Фото: Элёр Жўраев / Telegram

Айтиш керакки, бугун мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги роли ва мавқеини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида 80 дан ортиқ ҳуқуқий норматив-қонун ости ҳужжатлари қабул қилиниб, ҳаётга татбиқ этилди. Ҳозир қай бир соҳага қарамайлик, уларнинг барчасида аёлларимиз фаол ва ташаббускор эканига гувоҳ бўламиз. Бу юртимизда аёлга, оналаримизга бўлган юксак ҳурмат, эътибор ва ғамхўрликнинг намунаси эканлигига шубҳа йўқ.

Фото: Элёр Жўраев / Telegram

Тадбирда O’zLiDeP вилоят Кенгаши раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосари П.Аҳмеджанова очиб берилди.

Фото: Элёр Жўраев / Telegram

Ҳайъат аъзолари томонидан иштирокчиларнинг бугунги кундаги фаолияти давомида хотин-қизлар учун қўшимча ишчи ўрни яратилганлиги, экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришга асосланганлиги, аҳолига хизмат кўрсатишнинг ихтисослашганлиги, лойиҳа муаллифининг O’zLiDeP томонидан ўтказилган семинар ва ўқувларда иштирок этиб келаётганлиги, иштирокчилар тақдимотларида уларнинг ўз фаолиятларида учраётган муаммолар, ғов ва тўсиқларни қай тарзда бартараф этганлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим ўрин тутадиган тадбиркорликни ривожлантиришга ҳамда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини оширишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент Фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари борасидаги билимлари текширилиб, ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра ушбу тақдимот-танловининг вилоят босқичида тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятида энг яхши натижага эришган, ўзининг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маънавий билимлари билан, ўз фикрини эркин баён эта олиши ва нотиқлик маҳорати билан юқори балл тўплаган «Болғали қилич” Ф/Х рахбари Гулчехра Қаршиева танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Фото: Элёр Жўраев / Telegram

Танлов ғолиблари партия туман Кенгашининг махсус диплом ва эсталик совғалар билан тақдирланди

Сабоҳат БАБАЕВА,
Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири.

Report Page