Бектурсин ота "Миллий тикланиш" ДП дан миннатдор

Бектурсин ота "Миллий тикланиш" ДП дан миннатдор

Sirdaryo Xabarlari
Фото: mt.uz

Хабар берганимиздек, шу кунларда Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясининг фаоллари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросига кўмаклашиш мақсадида жойларда бўлиб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олмоқдалар.

Партия Марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуратов Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри "Улуғ йўл" маҳалласида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Бектурсин ота Пирматов хонадонида бўлди.

Кўкси орден-у медалларга тўла Пирмат ота қаҳри қаттиқ уруш даврларини эслаб, бугунги дориломон кунлардан, жумладан уларга давлатимиз томонидан берилаётган алоҳида эътибордан мамнунлигини билдириб, утаётган ҳар бир осуда кунимизга шукроналик келтиришини таъкидалади ва ташриф буюрган меҳмонлар ҳаққига дуо қилди.

Фото: mt.uz

Партия етакчиси Пирмат отага партиянинг эсдалик совғаларини улашди.


ЎзМТДП Сирдарё вилоят кенгаши матбуот хизмати

Report Page