"Ҳудудгаз Сирдарё" МЧЖ ходимлари ҳам Сардоба туманига йўл олишди

"Ҳудудгаз Сирдарё" МЧЖ ходимлари ҳам Сардоба туманига йўл олишди

@Sirdaryo
Фото: "Ҳудудгаз Сирдарё" МЧЖ

Жорий йилнинг 1 май куни соат 05:55 да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига ва экин майдонларига зарар етказгандиги маълум бўлди.

Ушбу сув тошқини етиб келиши хавфи бўлган ҳудудлардаги аҳолини эвакуация қилиш мақсадида “Ҳудудгаз Сирдарё” МЧЖнинг 45 та автотранспорт воситалари жалб қилинди, шундан; енгил автотранспортлар 6 та, исузи маҳсус автотранспортлар 23 та, маҳсус йўловчи ташувчи Газеллар-16 та.  

Қайд этиш жоизки, Сардоба тумани “Қўрғонтепа” МФЙ сув омборининг атрофидаги қатор аҳоли яшаш пунктлари ҳусусан; Қўрғонтепа, Дўстлик, Юртдош МФЙлардан. Мирзаобод туманига эвакуация қилинди. 

Бундан ташқари, сув босиш хавфи бўлган Сардоба туманинг “Қуйтош” МФЙ “Ота юрт” МФЙ ва “Бирлик” МФЙларда яшовчи ахоли тўлиқ эвакуация қилинди. Шунингдек Оқолтин тумани “Абдуалим” МФЙ аҳолисини Сардоба туманига эвакуация қилиш ишлари амалга оширилди.

Мирзаобод туманидаги “Беруний”, “Пахтаобод”, “Балиқчи”, “Ҳақиқат”, “Баҳористон”, “Янгиовул” ва “Дўнгариқ” МФЙлари аҳолиси сув тошиш хавфи бўлгани учун Янгиер шаҳрига эвакуация қилинди. Эвакуация қилинган жами 11598 нафар аҳоли шулар жумласидандир. 

Сув омборидан сув тошқини натижасида Сирдарё вилояти Сардоба тумани Пахтаобод шаҳарчасида жойлашган “Пахтаобод” ГРСнинг 1 май соат 8:30 ларда тўхтатилиши натижасида 3208 та табиий газ истеъмолчилари, шундан аҳоли 3117 та ва улгуржи 91 та истеъмолчилар табиий газ таъминоти тўхтатилди.

Шунингдек Сирдарё вилояти Оқолтин тумани У.Юсупов маҳаллласида жойлашган “Ғалаба” ГРСнинг 1 май соат 8:10 ларда тўхтатилиши натижасида 3849 та табиий газ истеъмолчилари, шундан аҳоли 3748 та улгуржи 101 та истеъмолчилар табиий газ таъминоти тўхтатилди. Суюлтирилган газга мослаштирилган 3128 та аҳоли истеъмолчиларига суюлтирилган газ таъминоти хам тўхтатилди.

Сув омборидан сув тошқини натижасида Мирзаобод туманидаги “Навбахор”, “Йўлдошобод”, “Нурафшон”, “Ҳақиқат”, “Баҳористон”, “Янгиовул” ва “Дўнгариқ” МФЙ ларидаги 5052 та аҳоли истеъмолчиларига суюлтирилган газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди.

Сув тошқини даврида бехатар ҳудудларга эвакуация қилинган аҳолини суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида вилоят бўйича 223,7 тн суюлтирилган газ заҳираси мавжуд бўлиб, 1000 дона маиший газ баллонлари “Қўқон механика” заводида заҳира яратиш учун олиб келинмоқда.

"Ҳудудгаз Сирдарё" МЧЖ матбуот хизмати

Report Page