Келажакка умид уйғотиб...

Келажакка умид уйғотиб...

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Вилоят хотин-қизлар қўмитаси

Ўзгалар учун доимо елиб югирувчи, оиласи ғамхўри бўлган аёл зоти ўзи кўмакка муҳтож бўлса, қаттиқ тушкунликка тушиб қолади. Оила аёлида бўлган бу ўзгариш муҳим бўғиннинг таназзулига сабаб бўлади. Шу боисдан, давлатимиз раҳбари ўтган йили ушбу масалада муҳим қарор қабул қилди. Унинг ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларида “Ижтимоий реаблитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий маиший зўрлик ишлатиш жабр кўрган хотин- қизларни реаблитация қилиш ва мослаштириш, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича марказ”лар иш бошлади.

- Жорий йилнинг биринчи чорак ҳолатига марказларга 12 та мурожаат келиб тушган, - дейди вилоят хотин - қизлар қўмитаси раиси Дилфуза Ўролова. - Асосан, оилавий келишмовчилик, моддий ёрдам масалаларида мурожаатлар қабул қилинди.

Фото: Вилоят хотин-қизлар қўмитаси

Марказлар оилавий муаммолар, турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган шахсларга шошилинч тиббий, руҳий, ижтимоий, педогогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдам кўрсатиш вазифаларини бажариб келмоқда.

Хотин - қизлар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳудудлардаги ногиронлиги бўлган аёлларга керакли бўлган саломатлик воситалари ҳарид қилинди. Вилоятнинг 158 нафар ногиронлиги бўлган аёлларига реа-билитация воситалари тарқатилди.

Фото: Вилоят хотин-қизлар қўмитаси

Куни кеча Гулистон шаҳридаги Ёшлар маркази кўплаб қалб эгаларига хурсандчилик улашди. 66та ногиронлик арвачаси, 31 та эшитиш мосламаси ҳамда 61 та тирсакли ҳасса, қўлтиқ таёқ каби саломатлик воситалари муҳтожлиги бўлган аёлларга топширилди.

- Ўн йиллардан буён қизим касаллик туфайли мустақил ҳаракатлана олмайди, - дейди Гулистон тумани “Ишонч” жамоа хўжалигидан келган Муножат Нурматованинг онаси. - Ўзим ёшлигимда фарзандимга қарашга, кўтаришга қийналмас эдим. Бугун бизга аравача беришди, энди қизим билан ҳаракатланишимиз осонлашади.

Фото: Вилоят хотин-қизлар қўмитаси

- Умуртқа поғонамда ўзгариш туфайли ҳаракатланишимда нуқсон бор. Шифоокрлар тирсакли ҳасса буюришган. 12 йилдан буён ишлатиб келаётган эдим. Мана бугун янгисини беришди, - дейди Сардоба тумани Бирлашган маҳалласида яшовчи Дилдора Қаршиева.

Тадбирда Ўзбекистон Хотин-қизлар раиси ўринбосари Мукаррам Нурматова, бўлим бошлиғи Муборак Асроровалар иштирок этишди.

Озода МАМАДАЛИЕВА,

"Ойдин йўл" газетаси

Report Page