Боёвут туманига Сардоба сув омбори ҳудудидан эвакуация қилинган оилалар сони 91 тага етди.

Боёвут туманига Сардоба сув омбори ҳудудидан эвакуация қилинган оилалар сони 91 тага етди.

@Sirdaryo
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Олдин хабар берганимиздек, “Сардоба” сув омбори дамбасининг деворида сув чиқиши юзага келиши натижасида унинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида аҳоли эвакуация қилинаётган эди.

Соат 18:00 га қадар Боёвут туманига Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидан эвакувация қилинган 60 та оила (267 нафар фуқаро) жойлаштирилган эди.  Ҳозирга келиб эса туманга қабул қилинган оилалар сони 91 тага етди. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак 470 нафар фуқаро етиб келган бўлса, шундан 217 нафарини вояга етмаганлар ташкил этади.

Мазкур оилаларга жойлашган маҳаллаларидан келиб чиқиб, тумандан 61 та масъул раҳбарлар бириктирилди.

Биз сирдарёликлар бир тан-у бир жонмиз!

P.S. Фурсатдан фойдаланиб, вилоятимизда юзага келган фавқулодда вазиятнинг оқибатларини бартараф этишда биринчилардан ёрдам қўлини чўзган Жиззах вилояти ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликларига боёвутликлар номидан миннатдорчилик билдириб қоламиз.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page