Тошкент Сардоба аҳлига сабр тилайди

Тошкент Сардоба аҳлига сабр тилайди

@Sirdaryo
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборидан сув сизиб чиқиши натижасида унинг атрофидаги хавф ҳудудидан 11,5 минг аҳоли эвакуация қилинганидан хабарингиз бор. 

Бугунги карантин шароитида, фавқулодда ҳодиса сабаб қийинчиликка дуч келган юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Сирдарё вилоятига 1000 та қадоқда кундалик истеъмол учун муҳим бўлган маҳсулотлар юборилди.

Ушбу ҳудуддаги фавқулодда ҳолатни бартараф этишда кўмаклашиш ҳамда синовли кунларда аҳолининг оғирини енгил қилиш мақсадида яна зарур бўлган ёрдам учун тайёргарлик кўрилмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Report Page