Боёвут туманига Сардоба сув омбори ҳудудидан эвакуация қилинган 60 та оила қабул қилинди.

Боёвут туманига Сардоба сув омбори ҳудудидан эвакуация қилинган 60 та оила қабул қилинди.

@Sirdaryo
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Бугун 1 май куни соат 05:55 да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган эди.

Мазкур вазият оқибатларини бартараф этиш мақсадида аҳоли эвакуация қилинмоқда.

Боёвут туманига Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидан эвакувация қилинган аҳоли 60 та оила (267 нафар фуқаро) қабул қилинди. Эвакувация қилинганлар тумандаги 57 та хонадонга жойлаштирилди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Ундан ташқари тумандаги “Марварид” тўйхонасида дош қозонда ош дамланиб, эвакуация қилинганлар жойлаштирилган манзилларга етказиб берилмоқда.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Жумладан, Мирзаобод туманидаги ҳарбий қисмга ҳамда Гулистон шаҳридаги Олимпия заҳиралари мактаб-интернатининг ётоқхонасига жойлаштирилган аҳолининг тушлиги учун 100 кг ош етказиб берилди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Report Page