Республика Бош прокурори Н.Йўлдошев Янгиер шаҳрига ташриф буюрди ва эвакуация қилинган аҳоли вакиллари билан учрашди.
SirdaryoМирзаобод туманидан вақтинчалик эвакуация қилинган 2 минг нафардан зиёд аҳоли шаҳримиздаги бир қанча таълим муассалари ётоқхоналарига жойлаштирилганлиги тўғрисида маълумот берган эдик.
Бугун куннинг иккинчи ярмида Республика Бош прокурори Н.Йўлдошев Янгиер шаҳрига ташриф буюрди ва эвакуация қилинган аҳоли вакиллари билан учрашди.
Н.Йўлдошев бу ҳеч ким кутмаган ҳолат бўлганини, одамлар турмуши, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларга салбий таъсир қилганини афсус билан қайд этди.
«Халқимиз ҳамжиҳат бўлиб, бундай синовларни кўп енгиб ўтган. Бу сафар ҳам зарур чора-тадбирлар кўрилиб, талофат оқибатлари тезда бартараф этилади. Энг катта қилган ҳаракатимиз одамларни эҳтиёт жойларга кўчириш эди ва бунга қурбонларсиз эришдик. Муҳими, руҳни туширмай, биргаликда курашсак, бу қийинчиликларни енгамиз», деб таъкидлади Бош прокурор.
Аҳолига ҳар томонлама қулайликлар яратиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди. Жамоат хавфсизлиги юзасидан тезкор чора-тадбирлар белгиланди.
Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати