Сирдарё вилояти, Сардоба тумани, Қўрғонтепа МФЙда жойлашган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли “Сардоба” сув омборида девор ўпирилиши натижасида содир этилган сув тошқини юзасидан маълумот

Сирдарё вилояти, Сардоба тумани, Қўрғонтепа МФЙда жойлашган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли “Сардоба” сув омборида девор ўпирилиши натижасида содир этилган сув тошқини юзасидан маълумот

@hokimiyatpress
2020 йил 1 май куни соат тахминан 04:40лар атрофида “Сардоба сувомбори” иншооти 60 ҳамда 70-пикетларининг оралиғида деворнинг тахминан 100 метр жойи ўпирилиши натижасида сув тошқини содир бўлган.

Сув тошқини натижасида "Қўрғонтепа" МФЙни сув босган. Ушбу МФЙда 530 та хонадонда 3 806 нафар аҳоли истиқомат қилади ва МФЙда яшовчи фуқаролар эвакуация қилинган. Шундан сўнг, "Дўстлик" МФЙни сув босган. Ушбу МФЙда 715 та хонадонда 4 326 нафар аҳоли истиқомат қилади ва МФЙда яшовчи фуқаролар эвакуация қилинган. Шунингдек, "Юртдош" МФЙни ҳам сув босган. Ушбу МФЙда 620 та хонадонда 3 661 нафар аҳоли истиқомат қилади ва МФЙда яшовчи фуқаролар эвакуация қилинган. 3 та МФЙдан эвакуация қилинган фуқаролар Сардоба тумани Пахтаобод шаҳарчасида жойлашган 4 та мактаб ва 1 та коллежга жойлаштирилган.

Сув тошқини Сардоба туманига чегарадош бўлган Оқолтин тумани "Шодлик" МФЙга ўтган ва у ердан 5 313 нафар аҳоли эвакуация қилинган. Шодлик МФЙдан сўнг сув тошқини "Ахиллик" МФЙга ўтган ва у ердан 5 700 нафар аҳоли Гулистон шаҳрига ҳамда Жиззах вилоятининг Мирзачўл ва Дўстлик туманларига эвакуация қилинган.

Шундан сўнг, сув тошқини Мирзаобод туманининг "Навбаҳор" (3 463 нафар аҳоли), "Ҳақиқат" (3 686 нафар аҳоли), "Баҳористон" (3 906 нафар аҳоли) ҳамда "Йўлдошобод" МФЙларига (3 881 нфар аҳоли) ўтган ва у ердан эвакуация қилинган жами 14 936 нафар аҳоли Янгиер шаҳри ҳамда Мирзаобод туманининг "Янгиобод" МФЙларига жойлаштирилган.

Аҳолини эвакуация қилиш ва тошқин оқибатларини бартараф этиш учун Ўзхбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББдан 20 нафар, ППХ ва ЖТСББдан 10 нафар, Жиззах вилояти ИИБдан 580 нафар, Сирдарё вилояти ИИБдан 1 000 нафар, Миллий гвардиядан 175 нафар, ФВБдан 430 нафар ходимлар ҳамда 98 та махсус техника, 50 та махсус юк автомашиналари, 100 та енгил автомашиналар ва 30 та ИИБ хизмат автомашиналари жалб этилди.

Сардоба туманидан – 11 793 нафар;

Оқолтин туманидан – 11 013 нафар;

Мирзаобод туманидан – 14 936 нафар аҳоли эвакуация қилинган.

3 та туманнинг 9 та МФЙларидаги 6 263 та хонадонларидан жами 37 750 нафар аҳоли эвакуация қилинди.

Қурилиши 2010 йилда бошланиб, 2017 йилда қурилиши тугатилган;
умумий ер майдони – 5 700 гектар;
сув сиғими – 922 000 000 м3;
деворининг баландлиги – 28,8 метр;
иншоот деворлари тош ва турпоқдан ишланган;

Сув тошқини содир бўлган вақтда иншоотда 877 000 000 м3 сув бўлган. Ҳозирда иншоотда тахминан 660 000 000 м3 сув қолган.

Мазкур иншоот “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди томонидан қўриққа олинган.

Сирдарё вилояти ИИБ

Report Page