Сардоба сув омборидан сув чиқиши бўйича бирламчи маълумот

Сардоба сув омборидан сув чиқиши бўйича бирламчи маълумот

@Sirdaryo
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

2020 йил 1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Натижада, Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган.

Мазкур вазият бўйича зудлик билан Сирдарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда Қўрғонтепа аҳолисини “Бирлик” маҳалласига вақтинча эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, сув босиши ҳавфи мавжуд бўлган аҳоли пунктларини хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Вазият юзасидан қўшимча маълумотлар бериб борилади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Report Page