Гулистон шаҳар Академик лицейида Республика Маънавият ва маърифат маркази Гулистон шаҳар бўлими ташаббуси билан “ХОТИРА-МУҚАДДАС, ҚАДР-АЗИЗ” мавзусида ёшлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Sirdaryo XabarlariИнсонга ҳар куни тинчлик-осойишталик ва ҳотиржамлик керак. Тинчлигини йўқотган хонадон ҳам, мамлакат ҳам асло хотиржам бўла олмайди. Тинчлик-хотиржамлик – тараққиёт гаровидир.
Биз азал-азалдан тинчликсевар халқмиз. Айнан шу ғоя тарғибига бағишланган буюк миллий маънавий меросимиз бор. Уларнинг барида тинчликнинг қадрига етиш тарғиб этилади, уруш эса батамом қораланади. 9 май Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан бугун 1 май куни Гулистон шаҳар Академик лицейида Республика Маънавият ва маърифат маркази Гулистон шаҳар бўлими ташаббуси билан “ХОТИРА-МУҚАДДАС, ҚАДР-АЗИЗ” мавзусида ёшлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Икром Норбеков,
Республика Маънавият ва маърифат маркази Гулистон шаҳар бўлими бошлиғи