“Янгиер” мухлисларга муносиб жамоа

“Янгиер” мухлисларга муносиб жамоа

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Н.Эгамбердиев / Telegram

Сирдарё вилояти футболи тарихи ҳақида гап кетса, унда “Янгиер” жамоаси ўзининг муносиб ўрнига эга эканини алоҳида таъкидлаш лозим.

Асрлар давомида қақраб ётган чўл бағрида Янгиер шаҳри барпо этилгач, 3-4 йил ўтиб-ўтмай, “Янгиер” футбол жамоаси ҳам ташкил этилди. Клуб вилоятнинг тўнғич футбол жамоаси бўлиб, 1966 йили дастлаб “Целенник”, сўнг “Мелиаратор”, кейинчалик эса “Янгиер” номлари билан расмий учрашувларда иштирок этган. 

“Янгиер” жамоаси шарафини турли даврларда Б.Абдураимов, А.Любишин, Н.Любарцев, О.Абдураимов, Р.Аблаев, Н.Куликов, Б.Давлатов, И.Шквирин, Р.Бердиев, О.Сергеев ва бошқа кўплаб ўзбек футболида ўчмас из қолдирган инсонлар футболчи, мураббий ёки клуб раҳбари сифатида ҳимоя қилган. 

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, клуб Ўзбекистон чемпионати ва мамлакат кубоги баҳсларининг дастлабки йилларида яхши натижалар кўрсатди. Ҳатто 1994 йили Осиё кубок эгалари кубоги (илгари шундай аталарди) учрашувларида ҳам иштирок этган. Ўшанда “Янгиер” Тошовузнинг “Турон” (Туркманистон) жамоаси билан 1:1, 3:0, Боғдоднинг “Ал Талаба” (Ироқ) клуби билан 2:1, 0:2 ҳисобидаги натижалар қайд этиб, ҳар ҳолда AFC (Осиё футбол ассоциацияси) тарихида ўз номини қолдирган. Бундай жамоалар ҳозир ҳам юртимизда бармоқ билан санарли. 

2019 йилги Ўзбекистон ПРО Б (Ғарб минтақаси) лигаси ўз иштирокини бошлаган«Янгиер» футбол клуби дастлаб 1-турда Иттифоқ-Бухоро(Бухоро) жамоасини 4:3 хисобида ғалаба қозонган бўлса, кейинги турларда “Ғиждувон” (Бухоро) жамосини 2:0, меҳмонда “Зирабулоқ” жамосини 3:0 ўтган сўнги турда Орол (Нукус) жамоси устидан 3:0 хисобида ғалаба қозонди. Навбатдаги тур учрашуви Жиззах вилоятининг Зомин шаҳрининг “Зомин” жамосига қарши баҳс олиб боради.

“Янгиер” жамоаси айни пайтда турнир жадвалида 4 тур якунига кўра барча ўйинларда ғалаба қозонган холда 12 очко тўплаб турнир жадвалида карвонбошилик қилмоқда. “Зомин” жамоаси айни пайтда турнир жадвалида 12 очко тўплаб фақат тўплар нисбатига кўра 1 тўп кам киритган хисобига кўра 2- ўринда бормоқда. Турнир жадвалидан кўриниб турибдики навбатдаги тур турнинг марказий ўйини хисобланади. 7 май куни бўлиб ўтадиган навбатдаги тур ўйинида ЯНГИЕР жамоасига омад тилаб қоламиз.

Н.Эгамбердиев

Report Page