Зомин туманида яшовчи фуқаро ҳужжатларни қалбакилаштирганлиги учун қўлга олинди: бу унинг биринчи жинояти эмас...

Зомин туманида яшовчи фуқаро ҳужжатларни қалбакилаштирганлиги учун қўлга олинди: бу унинг биринчи жинояти эмас...

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Google Images

sangzor.uz | Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан зоминлик Э.Т. бошқарувидаги "Ваз 2107” "Жигули” русумли автоулов тўхтатилиб, ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилганда тақдим этилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ва огоҳлантириш талони ички ишлар ходимларида шубҳа уйғотди.

Суриштирув жараёнида ходимлар бежиз шубҳаланмаганлиги аён бўлди. Яъни, ҳужжатлар қалбаки бўлиб чиқди. Зомин тумани ички ишлар бўлими томонидан 31-сонли умумтаълим мактабида уюштирилган жиноят муҳокамасида ҳудуд аҳолиси билан бирга вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, туман ҳокимлиги ва прокуратура вакиллари иштирок этдилар.

Маълум бўлишича, Зомин тумани, Ширин қишлоқ фуқаролар йиғини, Қудуқча қишлоғида яшовчи Э.Т. автотранспорт бошқаришга ҳаваси баланд бўлган, аммо ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ эди. Бу орзусини ушалтириш ташвишига тушиб қолганида танишларидан бири туман марказида яшовчи Қ.А. ҳар қандай ҳужжатни ясай олишини айтади.

Таниши алдамабди, 100 минг сўм эвазига бинойидек ҳайдовчилик гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонига эга бўлди. Аммо йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари қалбаки ҳужжатни бир қарашдаёқ сезиб қолишди. Муқаддам бухгалтерия тизимида йўл қўйган андаккина нуқсони учун судланган Э.Т. унга автоулов бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни ким ясаб берганлигини узоқ яшириб ўтирмади.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси Қ.А. қалбакилаштирган ягона ҳужжат эмас. Ким нима сўраса, рангли принтер ва сканер кўмагида ясаб бераверган. Ҳайдовчилик гувоҳномаси, ишончнома, ташкилот муҳри ва ҳатто концертга чипта ҳам. Бу қилмиши учун у 4 маротаба судланган.

Report Page