ИФТИХОР МФЙДА ЯНГИ РАИС САЙЛАНДИ
Sirdaryo XabarlariЖорий йилнинг май ойида ўтказилиши белгиланган Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бошланиб кетди. Ушбу сиёсий жараёнлар Сирдарё вилоятида 1-15 май кунлари ўтказилиши белгиланган бўлиб, бугун 5 та ҳудудда сайлов тадбирлари ўтказилди.
Хусусан, Боёвут тумани Ифтихор маҳалла фуқаролар йиғинида сайловлар жараёнини туман адлия бўлими томонидан “Сайлов ҳуқуқшуноси” акцияси доирасида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ва сайловнинг ўтказилиш тартиби ҳақида ҳуқуқий тушунтиришлар билан бошлаб берилди. Фуқароларга уларнинг сайлаш ҳуқуқлари батафсил тушунтирилди.
Яширин овоз йўли билан ўтказилган сайлов якуний натижаларига кўра, фуқаро А.Қўшмонова 3 йил муддатга МФЙ раиси лавозимига сайланди.
Сирдарё вилояти
Адлия бошқармаси