Мозийлардан хабар етганда

Мозийлардан хабар етганда

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Инобат Султон Бегим / Telegram

Сирдарё вилоятидаги ўлкашунослик музейига матбуот конференциясига борганимда кўнглимдан бир ўй кечган эди. Афсус бу ерга эртароқ келмаган эканманда деган ўкинчни ҳис қилган эдим.

Музейдаги турли туман экспонатларни мозийдан хабар бериши, музей директори Зокир Холдоровнинг Сирдарё вилояти тарихидан сўзлаб берган ҳикоялари кишини ҳайъратга солади.

Бошқа музейларда учрамайдиган ноёб асори атиқалар, улардаги ажойиб хусусиятлар ўзига хосликлар Сирдарё вилоятининг БУЮК ИПАК йўлидаги чорраха маркази эканлигини Сардоба туманидаги сув миқдори, тозалиги, ҳарорати кишини ёзин ўзгармайдиган қадимий сув иншоати мозийдан хабар бераётгандек. Аниқ меъморий ҳисоб китоблар орқали Хисор тоғ тизмасидан сапол қувурлар орқали  Архитектура мўжизаси бўлган баланд гумбаз остидаги сув қудуғи чўл ўртасида сув йўлини топиб қурилганининг ўзи аждодлар закосидан хабар бериб, юракларни фахр туйғусига тўлдиради.

Фото: Инобат Султон Бегим / Telegram

МУЗЕЙдаги уч оёқли сапол дастурхоннинг орқа томонидаги алохида бир бирига ўхшамас мухр излари, сапол кўзадаги учта белгини кўзга яққол ташланиб туриши ва бу белгиларни Соҳибқирон Амир Темурнинг байроғида ҳам борлиги ажабланарли албатта. Ўзидан йод моддасини ишлаб чиқарувчи кўза ҳам яхши сақланган.

Фото: Инобат Султон Бегим / Telegram

Шунингдек, мозийдан хабар берувчи асори атиқалар-ўрганилмаган жойлар ва сир-синоатларнинг вилоят ҳудудида кўплигини, бу диёрнинг тарихида очилмаган қирралар бисёрлигини кўрсатади.

Вилоятимизнинг ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙИДА ноёб ҳайвонот дунёсига ҳам сайр этиб кўришингиз мумкин. Сирдарё вилояти ҳудудидаги ўрганилиши керак бўлган - сопол идишлардаги номаълум ёзувлар, Уструшона ҳудудидаги Қанқа шаҳри, Ховас тепалигидан топилган жумракли хумча, Хумо қуши тасвири тушурилган шамдон, турли шаклдаги тошлардан махсус йўниб ишланган палохмон тошлари, мустаҳкам қалъа қолдиқлари, саполдан ишланган бежирим қадах идишлари бу ўлка улкан маданият ўчоғи бўлганини билдирмайдими?

Вилоятимиздаги тарихга қизиқувчи ёш ватанпарварлар фахр ила бу мавҳумликдаги тарих саҳифаларини очар, туғилган саволларга албатта жавоб топар деган умид кўнглимни ёритиб турибди.

Инобат Султон Бегим,
Мирзаобод тумани

Report Page